12K60Telegramda ochish
Юқоридаги пост бўйича фойдаланувчиларда Давлат статистика қўмитасига саволлар қўйилмоқда. Адолат учун айтиш лозимки, Статистика қўмитаси тақдим этилган рақамлардан келиб чиқиб маълумотларни шакллантиради. Муаммо экспортни қўшиб ёзишни саноат даражасига кўтарган вилоят, туман ҳокимликлари ва экспорт шаклланиши билан боғлиқ манфаатдор идораларнинг бузуқ экосистемасида. Агар давлат Статистика қўмитаси ташқи савдо, хусусан экспорт бўйича бошқа нормал давлатлардаги каби товар ва хизматлар номенклатурасида (натура ва суммада) маълумотларни тўлиқ очиқласа, уларга заррача савол қолмайди. Лекин бу ҳолда батафсил очиқланган маълумотларни бизнинг ҳамкор давлатларимиз статистикаси билан солиштирилса, жуда катта ўпқон мавжудлиги аён бўлиб қолади. Бу ўпқон кўлами ва шармандачилиги шунчаликки, 80- йиллардаги ўзбек иши ва пахта ишидаги қўшиб ёзишлар шунчаки болалар шўхлиги кабидир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin