Samimiy kanalidan
Айнан шу парадокс ҳақида ижро ҳокимияти вакилидан эшитганимни баён этсам. Экспорт учун режа қўйилгани бор гап ва унинг бажарилиши шахсан вилоят ҳокимлари назоратида. Табиийки, қўйилган режани бажариш иложсиз, лекин топшириқ бажарилиши шарт. Энг экспортбоп маҳсулотимиз мева-сабзавот, боз устига бу соҳада статистикани боплаб манипуляция қилса бўлади.
Хуллас, туман, шаҳар ҳокимлари ўртакашлар орқали экспортда ўз улушини реал экспортёр фирмалардан сотиб олади, яъни маҳсулотни ўз ҳудудидан экспорт қилаётгани ҳақида қоғоз олади. Табиийки, истовчилар кўп, маҳсулот ҳаммага етмайди, экспортёр ҳам ўз ўрнида экспорт миқдорини қоғозда бўлсаям кўпайтириб боришдан манфаатдор. Натижа ўзингизга аён. Режа бажарилганига ҳокимлар хурсанд, экспортёр йўқ маҳсулотини "ўзбекона экспорт" қилиб чўнтак қаппайтирган. Орада бу олди-бердини ташкиллаштирган ўртакашлар ҳам ўз улушини олади. Сарф-харажатлар босим остидаги тадбиркорлар, коррупцияга ботган ташкилот раҳбарлари ва алал-оқибат халқнинг бўйнига тушади.
Буни назорат қилиш мумкинми? Албатта мумкин, лекин ишониб қўйилган вакилларнинг кети очилиб қоладида. Бу эса юқорига ҳам керак эмасга ўхшайди. Сиёсий ирода бўлса, бу махинациялар "шессекундда" ўз исботини топади. Қани ўша сиёсий ирода?!