16K116Telegramda ochish
Божхоначилар пойтахтдаги хусусий уйларнинг бирида қарийб 700 млн.сўмлик тиббиёт ниқоби топишипди. Шу ўринда менда бир неча савол туғилди: Биринчидан, божхоначилар энди чегара ҳудудлари ва божхона постларида эмас, уйма-уй юриб оператив жараёнларни амалга оширишмоқдами? Балки Қамчиқ довонида ҳам божхона постини қайта тиклармиз? Ахир тиббиёт ниқоблари асосан водийдан келтирилади-ку. Иккинчидан, топилган ниқоблар четга чиқаришга мўлжалланган эмиш. Мен бехабар қолдимми, бизда тиббиёт ниқоблари экспорти тақиқландими ёки чекландими? Учинчидан, расмийлар ва пропаганда Ўзбекистонда коронавирус йўқлигини, аниқланмаганлигини тинимсиз таъкидлашаяпти. Агар шу гаплар рост бўлса, тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқаришни максимал рағбатлантириш ва экспортга чиқариш тўғри эмасми? Ҳозирги мавжуд имкониятлар билан ойига миллиардлаб дона ниқоб ишлаб чиқариш ва миллионлаб доллар ишлаб олиш мумкин-ку. Тўртинчидан, калласидан бўлак барча аъзолари зўр ишлайдиган ҳокимлар мева-сабзавот экспорти бўйича сохтакорликлар уюштиргандан кўра ниқоб ишлаб чиқаришга эътибор қаратишса бўлди эди. Логистика, транспорт, харидор топиш ҳақида бош қотириш ҳам шартмас, ўзлари келиб, олиб кетишаяпти. Барча прогнозларга кўра, коронавирус вос-воси ойлар эмас, йиллар давом этади ҳали. @the_bakiroo http://customs.uz/ru/news/view/3624

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin