171K63Telegramda ochish
“Чекиш” муваффақиятли чиқди: Тошкентда жами 3,3 миллиард сўмли 228 минг қути контрабанда сигареталари йўқ қилинди. Ўзбекистонда контрабанда тамаки маҳсулотлари – бу кейинги икки йилда алоҳида эътибор берилган катта муаммодир. Бутун мамлакат бўйлаб “устомон” контрабандачиларни қўлга олиш ва ноқонуний тамаки маҳсулотларини мусодара қилиш бормоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, олиб қўйилган маҳсулот йўқ қилиниши лозим. Шу муносабат билан, Божхона қўмитаси ОАВ ва манфаатдор идоралар вакиллари ҳузурида 228 минг қути ноқонуний сигареталарни ёқиб юборди. Бундай акциялар зарур. Бу суднинг қароригина бўлмай, балки қонунни айланиб ўтишга уриниш муқаррар оқибатларга олиб келишини кўрсатувчи интизомий чора ҳамдир. Аммо бу муаммо билан комплекс тарзда курашиш лозим. Фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларининг барчасининг биргаликдаги фаолиятигина керакли натижани беради. Агар бу масала бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида бошқа идоралар ҳам ҳисобот берганларида кураш анча самаралироқ бўлган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin