Янгиликларни ўқир эканман, контрабандачиларнинг “кашфиётчилиги”дан ҳайратга тушаман. Бу гал жиноятчилар 10 минг қути акцизсиз сигаретани пахта орасига яширишга уринишибди. Ноқонуний йўл билан пул топгандан кўра, импортни ва тўқимачилик саноатини қандай ривожлантириш ҳақида бош қотирганлари яхшироқ эди. Айёрона режа барбод бўлди ва энди бунда “пешонаси шўр” ташувчиларга жиноий жавобгарлик таҳдид солмоқда.
Кейинги вақтларда ОАВда ноқонуний маҳсулот йўқ қилингани тўғрисида кўплаб материаллар чиқяпти, яқинда жамоатчилик кўзи ўнгида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан наркобизнесга қарши курашиш давомида олиб қўйилган 2 тоннадан зиёд наркотик воситалар йўқ қилинди. Мен бундай чоралар ноқонуний товарни ҳамда уни ташувчиларни нималар кутаётганлигини яққол намоён этиши керак, деб ҳисоблайман.
Дарвоқе, ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши 2022 йилдаги 21 фоиздан 2023 йил май ойи якунларига кўра, 23,1 фоизга кўтарилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари аллақачон муаммонинг кўламини баҳолаб, бу масалани ҳал этишга жиддий киришишлари лозим эди.
Манба