Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси ортиб бормоқда
Тошкент шаҳридаги заводлардан бирида божхона ходимлари томонидан муомаладан олиб қўйилган қиймати 1,2 миллиард сўм бўлган 110 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Маълумотга кўра, 2023 йилда 291 та ҳолатда қиймати 92,2 миллиард сўмлик 5,7 миллион қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари муомаладан олинган бўлса, уларнинг 2 миллионтаси йўқ қилинган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 56 та ҳолатда 14 миллиард сўмлик 528 минг 740 қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Яъни, атиги бир ярим ойда 56 та шундай ҳолат аниқланган.
2023 йилда Ўзбекистон бозорида ноқонуний сигаретанинг улуши ўртача 22,4 фоизни ташкил этди. Бу эса давлат бюджетига бир неча миллиард сўм зарар дегани.
Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 январдан бошлаб солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган истеъмолчиларни мукофотлаб келмоқда. Шунга асосан ноқонуний тамаки савдоси ҳақида хабар берганлар ундирилган жариманинг 20 фоизини мукофот сифатида олишлари мумкин.
- https://qalampir.uz/n/97455qalampir.uz