Қизиқарли факт: Тошкент шаҳрида контрабанда тамаки маҳсулотлари савдоси улуши 11 фоиздан 15,3 фоизга, айрим ҳудудларда эса 0 фоиздан ёки 5 фоиздан 15 фоизга ошган.
Ноқонуний маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил мартдаги 758-сонли Қонунига мувофиқ, улар фискал белгиларни акс эттириш ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш учун автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима санкциялари жорий этилмоқда.
Хусусан, Солиқ кодексининг 227-1-моддасига асосан, юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчиларга ўтган ҳисобот чорагида маҳсулот сотишдан олинган соф фойда миқдорида жарима солинади;
Шунингдек, юқоридаги қоидабузарликлар учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 166-моддасига асосан ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларнинг мансабдор шахсларига нисбатан 100 БҲМ миқдорида (ҳозирда 30 млн сўм) жарима солинади.
13 июндан алкогол ва тамаки маҳсулотларига жарималар кучга кирган бўлса, 13 сентябрдан эса бошқа маҳсулотларга (маиший техника, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, сув ва алкоголсиз ичимликлар) рақамли ёрлиқлаш мажбурияти қоидаларини бузганлик учун жарималар кучга киради.
Бу истеъмолчига қандай фойда келтириши мумкин? Биринчидан, ноқонуний товарлар сифат назоратидан ўтмайди ва истеъмолчи ҳаёти учун хавфлидир. Ноқонуний сигаретларда зарарли моддаларнинг кўрсаткичлари нормадан бир неча баравар юқори бўлади. Уни сотиб олган истеъмолчи, албатта, ўз соғлиғини хавф остига қўяди ва истеъмолчи ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Рақамли маркировкалаш сифат назоратидан ўтган қонуний маҳсулотларни контрабандадан ажратиб туради. Рақамли маркировкалаш қонунчилигини бузганлик учун жарималар эса бозорда ноқонуний тамаки маҳсулотлари кўпайишини камайтиришга қаратилган бўлади.