225K127Telegramda ochish
Тамаки бозори устидан назорат кучайтирилади Ўзбекистонда бир неча йил давомида тамаки контрабандасига қарши давомий кураш олиб борилди. Аммо бу чора муаммони тизимли равишда ҳал қила олмади. Бунинг учун амалга ошириш мумкин бўлган энг мақбул иш тамаки бозорини тартибга солиш ва бу бўйича қонунчиликни такомиллаштириш эди. Шунга кўра, Президентнинг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ва уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, ➖ Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузурида Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди. Инспекция тамаки ва алкоголли маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва айланмаси устидан назоратни амалга оширади, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради; ➖ яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади; ➖ қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади ва ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади; ➖ истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади. Мазкур масалада тадбиркорларнинг хабардорлигини ошириш учун қоидабузарларга нисбатан қандай чора кўрилаётганини очиқ намойиш қилиш, улар қандай жазога тортилгани, қанча миқдордаги товар мусодара қилингани ва қанчаси йўқ қилинганини кўрсатиш лозим. Фақат жазонинг оқибатларини намойиш қилиш билангина қонунларни менсимайдиган айрим тадбиркорларни ўйлашга мажбур қилиш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin