25K47Telegramda ochish
Бугун ва ҳафта давомида долларнинг рублга нисоби пасайишда давом этади Агарда бошқа кутилмаган ҳодисалар юз бермаса. Доллар билан Москва биржасида валюта савдолари тўхтагач, рублнинг динамикасига баҳо бериш учун асосий белги юаннинг рублга нисбатан қиймати бўлиб қолмоқда. Кеча ва бугун юаннинг рублга нисбати биржа савдоларида 12,25дан 11,95гача тушди. Долларнинг юанга нисбатан қиймати эса ўзгаришсиз, 7,2550 атрофида қолмоқда. Демак, биржадан ташқари савдоларда арбитражни ҳисобга олгандаям доллар/рубль 86,5-87,5 ларгача оралиқда ўтаётган бўлиши керак. Бугун Россия банклари айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси 90 гача тушган. Тушга яқин пул ўтказмалари платформаларида ҳам 92-93гача пасайиш рўй берса керак. Эътиборга олиш керакки, банкларнинг чакана ва пул ўтказмаларининг платформаларидаги курслар, аввал прогноз қилганимиздек биржадан ташқари спот курсларидан 3-5%гача фарқланишда давом этади. Рублнинг кеча ва бугун, эҳтимолки,ҳафта давомида мустаҳкамланиши асосий омили бу Россияда солиқ ҳафтаси бошлангани билан боғлиқ. Экспортчилар бутун ҳафта давомида солиқ мажбуриятларини бажариш учун валюта тушумларини фаолроқ сотишга мажбур бўлишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin