Доллар 82 рублгача арзонлаган
Бугун кун давомида Россия банклари ўз корпоратив ва бошқа улгуржи мижозларидан долларни 82 рублдан арзонроққа ҳам сотиб олган. Россиядан ташқаридаги платформаларда доллар спот курси 81 рублгача арзонлашган.
Юань/рубль қиймати биржа савдоларида 11,20гача тушган.
Пул ўтказмалари тизимлари 1 доллар учун 87 рублгача қиймат таклиф этишмоқда. Бу охирги 10 ойдаги минимум.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонга Россиядан пул юборишнинг айни вақти. Олдинда яна ҳалинчаклар борлигини эсдан чиқармаслик керак.