Долларнинг рублга нисоби 86,5 атрофида барқарорлашмоқда
Узоқ шарқдаги банклараро бозор ва глобал биржалар 1 доллар учун 87,5 рубль қиймат билан савдоларни бошлади. Дастлаб юқори даражада волатилликдан кейин охирги соатларда рубль курси барқарорлашмоқда. Айни соатларда бир доллар учун 86,5 рубль таклиф этилмоқда.
Пул ўтказмалари тизимлари ва банкларнинг онлайн пул ўтказиш хизматларида бугун эрталабдан бир доллар учун 87 рублдан бошлаб таклифлар киритилган.
Исён спекуляцияси жуда тез тинганига қарамай, рубль курсида мазкур ҳафта давомида санкцияларнинг ўн биринчи пакети салбий таъсири ва солиқ тўлаш даври тугаётгани оқибатлари акс этади.