Рублнинг тебраниши юмшай бошлаган
Прогноз қилинганидек, рубль курси тебранишлар амплитудаси аста секин барқарорлашмоқда. Биржага қарши санкциялар ишга тушган 13 июнь куни долларнинг расмий курси 89,02 бўлгани ҳолда банклар ва пул ўтказмалари платформаларида 1 доллар энг яхши ҳолатда 95-98 рублни ташкил этди (12 июнь кечки пайтда ва 13 июнь тонгда 120-200 рублгача етган).
Кеча 14 июнда, расмий курс 88,21 ҳолатида, банклар ва платформалар 94-95дан доллар ўтказди.
Бугун расмий курс 89,07. Айрим банклар 93-94 рублдан доллар таклиф этишни бошлади.
Кўраяпсизки, секинлик билан барқарорлашув юз бермоқда. Лекин, инобатга олиш зарурки, спред энди аввалги даражагача тушмайди. Илгариги 1-2%лик фарқ буёғига транзакцион хатар ва йўқотишлар ошгани ҳисобига 3%дан кам бўлмаса керак. Бундай ҳолатда мигрантлар каби кичик суммаларда эмас, битимлари рублда тузилган ва катта суммаларда ҳисоб-китобларни амалга оширувчи экспортчилар сезиларлироқ йўқотишларга эга бўлади.
- https://www.youtube.com/watch?v=uAkV4UW9lasyoutube.com