Бу биринчи мартами? Йўқ, ўнлаб, юзлаб марта содир бўлаётган, кузда-ю, ёзда, баҳорда-ю, қишда доимийга айланган нормаку аллақачон. Шунинг учун охиргиси ҳам эмас. Давом этаверади. Буларни оёқ билан, бойкот билан ҳам жазолай олмайсан. Ҳавошкани жазолайман деб, ундан бешбадтар ва расво марказий чўнтакни танлайсанми? Бу ёпиқ осмон остида ҳаммасининг илдизи бирку (автосаноатнинг турли чўнтаклари илдизи
Litsenziyalash talabi
Сиёсат воситалари"Отаси" бир йил аввал Сингапурда рўйхатдан ўтган, роса бир йил аввал антимонополия органи таъсисчиликни турк компаниясидан сингапурликлар назоратига ўтказишга рухсат берган Multinational Mine Group МЧЖ ХК 2026 йилнинг ярим йиллиги якунлари билан 332,1 млрд.сўм солиқ тўлаб, йирик солиқ тўловчиларнинг 12- қаторидан жой олган. Multinational Mine Group сайтида ёзилишича, олтин қазиб олиш соҳасида ян
“Avval iqtisod…” подкастининг навбатдаги сонида индексация қилинмаган минимал истеъмол харажатлари, метан заправкалари фаолияти ҳақида шаффоф ва онлайн ахборот йўқлиги, такси нархи ошганига қарамай даромади камайган таксичилар, лоукостер авиакомпаниялар Ўзбекистонга киритилса нима бўлиши, онлайн фирибгарларга қарши янги чоралар ва таннархига нисбатан каррасига қиммат давлат хизматлари ҳақида гап
Трамп ҳокимиятга келгандан буён биринчи марта АҚШ Молия вазирлиги "Rosneft" ва "Lukoil”, уларнинг таркибидаги 30дан ортиқ шўъба корхоналарини санкцион рўйхатга қўшди. Rosneft ва Lukoil Россия нефтининг 60%дан кўпини қазиб олади, учдан икки қисм нефть шу икки компанияга тегишли заводларда қайта ишланади. Компаниялар тушумининг мутлақ катта қисми ташқи сотувларга тўғри келади. Энди SDN рўйхатга қўш
манфаатлар тўқнашуви ва коррупцион оқибатлар Давлат раҳбари Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётганини кўрсатиб ўтган. Тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилган.
Ўтган йили декабрда, электромобилларни қувватлаш станцияларининг оммавий демонтажи бошланган пайтда, ижара жойларда ўрнатилган станцияларга қарши даъволар ўринли, деб топилса, унда ҳудди шунақа ҳуқуқда жойлаштирилган ўн минглаб банкомат ва инфокиоскаларни ҳам демонтаж қилиш бошланиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. Афсуски, энг ёмон гумонларимиз амалга кўчган кўринади. Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларда
Ўтаётган ҳафтанинг энг катта иккиюзламачилиги яна энергетиклар билан боғлиқ бўлди. Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаганмиз, дея навбатдаги қасамини ичганига қарамай, Вазирлик илкидаги Ҳудудий электр тармоқлари (ҲЭТ) газ ва бензин тақчиллиги фонида электромобилларни қувватлаш станцияларини қақшатиб, токдан узишда давом этм
Ўзбекистондаги электромобилларни қувватлаш учун ўрнатилган станцияларни ўчириб қўйиш бошланган. Кунўз бу бўйича қатор мурожаатларни жамлаган. “Мен яқинда BYD олгандим, ўзим Сергелида яшайман. Қиш бошланганидан кейин машинамни зарядлаш муаммо бўляпти. Атрофимимиздаги станциялар ишламаяпти. Spectre, Megawatt, Tok Bor фирмалариникиям ўчирилган. Жой эгаларидан сўрасам, сабабини билмаймиз дейишяпти. Б
Корчалонларнинг монополия ёки коррупциялашган каналлар яратиш манфаатлари ҳамма вақт бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам тор манфаатларни тийиб туриш органлари ташкил этилган. Автомактаблар учун “автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 10000 м2 ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомо
Бу агентлик йил бошидан бери нимаики ишга қўл урган бўлса, ҳаммаси рақобатни чеклаш ва истеъмолчиларни жазолашга оид бўлди. Шунинг учун агентлик номиниям қилаётган бузғунчилик ишларига мувофиқ ўзгартириб қўйиш тўғри бўлади. Бу лифт ва эскалаторларга оидми, нотариф чекловларга айланган энергосамарадорлик тестларими, маиший техника импорти учун нотариф тўсиқларми, электромобиллар бозорини бир қўлли
Олигархия фойдасига киритилган аждарҳо божлар ва нотариф чекловлар ўзбекистонликларни талашда ва қашшоқлаштиришда давом этмоқда. 2024 йилнинг ўтган 6 ойида олигархия боқувидаги югурдак шотирлар йил бошида киритиб берган протекционистик чекловлар туфайли маиший техника импорти сезиларли қисқара бошлаган. Хусусан, кондиционер импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 карра, микротўлқинли печлар и
Ўзбекистонда бир неча йил давомида тамаки контрабандасига қарши давомий кураш олиб борилди. Аммо бу чора муаммони тизимли равишда ҳал қила олмади. Бунинг учун амалга ошириш мумкин бўлган энг мақбул иш тамаки бозорини тартибга солиш ва бу бўйича қонунчиликни такомиллаштириш эди. Шунга кўра, Президентнинг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ва уларнинг ноқонуний айланмасининг
Эксклюзив, махсус ҳуқуқлар ва ваколатлар бекор бўлса, "темир тартиб" бузиладику, деб хавотирга тушманг. Тўғри, шу монополистик режимлардан ўнйиллар давомида бенефит олиб келган кимларнингдир комфорти издан чиқади. Лекин ниҳоят нормал давлатлардаги каби регуляция ва лицензиялаш қоидалари ишга тушади. Демак, 2025 йил 1 январдан бошлаб: 🔹қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қ
2024 йил 1 январдан бошлаб микроқарзларнинг энг кўп миқдори 50 млн.сўмдан 100 млн.сўмгача ошириши белгиланмоқда. Шунингдек: нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади; микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берила
Кўпчилик эътибор бермаган муҳим жиҳатлардан яна бири Энергорегулятор табиий ва суюлтирилган газга оид тартибга солиш функциясини бажара олмайди. Тушуниш мумкинки, газга оид ўйин қоидалари белгилаш Энергетика вазирлиги ва унинг вертикал назоратида сақланиб қолади. 2 йил аввалги лойиҳада Энергорегулятор зиммасига нафақат электр энергияси, балки табиий газнинг ҳам рақобатли бозорини тартибга солиш,
"Админреформа" доирасида тугатилганидан роппа роса тўрт ой ўтиб, Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилмоқда. Шунингдек, яна бир параллел тузилма — Таълимни ривожлантириш республика маркази тузилмоқда. Янги марказ таълим жараёнида лицензиялашдан тортиб, аттестация ва аккредитациягача ва яна кўплаб суперваколатларни ўзида жамлайди. Қизиғи, марказ тузиш таклифи таълимга масъул и
Тармоқда Yandex Go'нинг расво ва сифатсиз хизмати бўйича эътирозлар жуда кўп муҳокама қилинади. Шаҳноза Соатованинг шикояти биринчиси ва охиргиси ҳам эмас. Масалан, ўтган йили Yandex Go хизмати билан боғлиқ муаммолар бўйича газетаўз бутун бошли репортаж тайёрлаганди. Албатта, бундай ҳолатларга нормал давлатларда биринчи бўлиб антимонополия органи эътибор қаратиши керак. Админреформадан кейин анти
Кўпчилик ўйлайдики, амалдаги Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун фақат импортга тўсиқ қўйишга қаратилган деб. Йўқ, фақат бу эмас. Мазкур ярамас қонун нормалари монополист ва ўғри олигархларни нафақат импортдан, балки фуқароларнинг фуқаролардан мулкчилигидаги товарларни кредит ҳисобига сотиб олишини ҳам чеклайди. Тушунтираман. Масалан, сизнинг 30 млн.сўм пулингиз бор. Янги ласеттининг олдиндан 50%и
Тан олиш керак, янги замондаги ҳаётимизда қатор эзгу ҳаракатлар ва ўзгаришлар ҳам юз бермоқда. Бу йўлда халқпарвар ва малакали минораларнинг уринишлари йўқ эмас. Мана масалан, Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш бўйича қарор лойиҳаси. Ўқиган одамнинг кўзига ёш келади. Лойиҳага кўра валюта айирбошлашга нобанк хусусий секторга рухсат берилиши кўзда тутилмоқда. Ёки
Молиявий саводхонлик даражаси ҳали ўта саволли бўлган бир шароитда, транспорт, уй, мол-мулк воситачилигида молиявий пирамидалар урчиб бораётганини кўра била туриб, микромолиялаш ташкилотлари фаолиятини лицензиялашдан воз кечилиши, воз кечилгандаям микромолиялаш бўйича регуляторнинг техник ва молиявий чекловларини бекор қилиниши жуда хунук оқибатларни яратади. Микромолиялаш бозори истеъмол бозори