17K138Telegramda ochish
Янги олтинчи — Multinational Mine Group йирик солиқ тўловчилар рўйхатига кирган "Отаси" бир йил аввал Сингапурда рўйхатдан ўтган, роса бир йил аввал антимонополия органи таъсисчиликни турк компаниясидан сингапурликлар назоратига ўтказишга рухсат берган Multinational Mine Group МЧЖ ХК 2026 йилнинг ярим йиллиги якунлари билан 332,1 млрд.сўм солиқ тўлаб, йирик солиқ тўловчиларнинг 12- қаторидан жой олган. Multinational Mine Group сайтида ёзилишича, олтин қазиб олиш соҳасида янги саҳифани очаётган хусусий хорижий кончилик компанияси. Қорасой ва Боштовоқ конларини ўзлаштириш бўйичяа лицензияга эга. Компаниянинг менежменти тўғрисида маълумот жойланмаган ва ҳали биронта очиқ молиявий ҳисоботи ҳам мавжуд эмас. Жамоатчилик аҳамиятига эга компаниялар рўйхатига ҳам тушмаган. Умид шуки, кейинги ҳисоботлардан эксклюзив хизматларни ўзиники қилиб олган ва йилига бир неча марта каррасига нарх оширадиган айрим триллионлаб солиқ тўлаган конторалар каби ҳисоботлардан йўқ бўлиб қолмайди ва жамоатчиликка очилиб боради. Ярим йилликда шунингдек, ўтган йили триллионлаб, юзлаб миллиард солиқ тўлаган, лекин бу йилги солиқ тўловчилар рўйхатидан тушиб қолганлар ҳам бор. Амирликлар компаниясига "сотилгани" айтилган Талимаржон иссиқлик электр станциялари АЖ (ўтган йили 6 ойда қарийб 1,3 трлн.сўм солиқ тўлаган), Ўзбеккўмир АЖ (154,2 млрд.сўм солиқ тўлаган), ADM Jizzakh МЧЖ (150,6 млрд.сўм солиқ тўлаган), Тошкент труба заводи МЧЖ ҚК (132,7) янги рўйхатда йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin