20K35Telegramda ochish
Энергорегулятор "муқаддас сигир"га айланган газ соҳасига тегина олмайди Кўпчилик эътибор бермаган муҳим жиҳатлардан яна бири Энергорегулятор табиий ва суюлтирилган газга оид тартибга солиш функциясини бажара олмайди. Тушуниш мумкинки, газга оид ўйин қоидалари белгилаш Энергетика вазирлиги ва унинг вертикал назоратида сақланиб қолади. 2 йил аввалги лойиҳада Энергорегулятор зиммасига нафақат электр энергияси, балки табиий газнинг ҳам рақобатли бозорини тартибга солиш, лицензиялаш ва назорат қилиш функцияларини тақдим этиш режалаштирилганди, хусусан: халқаро бизнес амалиётига мувофиқ, табиий ва суюлтирилган газ савдосини эркинлаштириш ва хизматлар сифатини яхшилаш; табиий ва суюлтирилган газ бозорида рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини таъминлаш ҳамда жамоат ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш; мамлакат ичида суюлтирилган газ ташиш ва тарқатиш хизматлари учун иқтисодий асосга эга бўлган алоҳида тўланадиган тарифларни белгилаш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin