AVO bank (собиқ Ўзагроэкспортбанк) депозит ва кредит операциялари тўхтатилди
Марказий банкнинг маълум қилишича, “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.
Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/8798@centralbankuzbekistan