Марказий банк устав капиталини шакллантирмаган банк бенефициарини алмаштиришга рухсат берганми?
“АVO bank” АЖ (собиқ Ўзагроэкспортбанк) акциялар пакети эгаси ҳисобланган “AVO.uz” МЧЖ ҚКнинг амалдаги акциядори корхонадаги улушини тадбиркор Руслан Адильбаевга сотишга қарор қилгани айтилмоқда.
AVO bank устав капитали шакллантирилмаган, охирги огоҳлантириш сифатида депозит ва кредит операциялари тўхтатилган.
Устав капиталини шакллантирмаслик қонунга кўра қўпол қоидабузарлик ҳисобланади.
Марказий банк қўпол қоидабузарлик содир этиб келаётган банкнинг бенефициарини ўзгартиришга қайси асосларда рухсат бергани қизиқ. Қонунга кўра, қўпол қоидабузарликларга йўл қўйиш лицензияни чақириб олиш учун асос ҳисобланади.
- https://AVO.uzavo.uz