Ўрнатилаётган лимитлар бошқа, шартномавий ҳажмлар бошқа
Энергетика вазирлиги кечаги чиқишида ҳукумат тасдиқлаган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ҳавола қилган ҳолда, табиий газ етказиб беришда газ қувурларининг гидравлик ўтказувчанлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб асосида соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик газ ҳажмлари белгиланишини қайд этган. Ҳа, Қоидаларнинг 23- моддасига кўра, уланиш нуқтасидаги табиий газнинг максимал соатлик, кунлик, йиллик сарфи ва ишчи босими, шунингдек, ушбу босимнинг ўзгариш чегаралари берилади. Лекин бу истеъмолчи билан келишилаётган шартномавий ҳажм. Сизлар ўрнатаётган Лимит эмас.
Қоидаларда лимит белгилаш мезонлари акс этмаган. Кеча биз айнан ҳудудларда газзаправкалар учун белгиланаёган кунлик лимитларнинг ҳуқуқий асосини сўраган эдик.
Ўзи умуман газзаправкаларни лимитлашга нима ва ким мажбур қилмоқда. Нега бундай лимитлар майда йўқ эди, июлда йўқ эди, август ойида пайдо бўлди?
Балки бу газ қазиб олиш яна пасайиб кетгани билан боғлиқми ё экспортнинг ошаётгани биланми ё балки газ сақлаш омборларига газни фаол ҳайдаш бошлангани биланми, очиқ айтавериш керак. Сабаб омборларга газ йиғилаётгани билан боғлиқ бўлса, истеъмолчилар ҳам, ҳайдовчилар ҳам тушунади ва реаллик ўлароқ қабул қилади. Чунки келаётган қиш учун захиралар бўлиши муҳимроқ.
P.S. Нефтчи ва газчиларимизни профессионал байрамлари билан табриклаймиз.
- https://t.me/minenergy_uz/8928@minenergy_uz
- https://lex.uz/docs/3505789lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/6964@the_bakiroo
- https://t.me/minenergy_uz/8930@minenergy_uz