Маҳкамовдан байрам совғаси: Яна учта автобус маршрути "қайчиланди"
Байрам арафасида Тошкентда яна учта автобус йўналиши қисқартирилди.
Энди 2- автобус олдингидай Экскаватор заводигача бормайди. Олой бозоридан қайтади. Ойналари қорайтирилган қора Мерседесдан тушмайдиган мақбулчи транспортчиларимиз Олой бозорида тушиб, у ёғига 89- автобусга чиқишни тавсия этишмоқда.
87- автобус эса Чинни бозоргача бормайди. Алгоритмдан (Ал-Хоразмий бекати)дан қайтади. Чинни бозорга бориш учун 146- автобусни кутиб турасиз.
98- автобус ЦУМдан қайтади. ЦУМдан Электрокабель заводига бориш учун 60- автобусга ўтирасиз.
Маҳкамовча мақбуллаштириш, агар автобусдан автобусга ўтишда арзонлашиб борадиган рағбатлантирувчи тарифларга ўтилгандан кейин амалга оширилганида, ҳеч қурса тушунса, бўларди.
Лекин эгилувчан тарифларга ўтишни кўзда тутган Президент қарорининг талаблари 5 ойдан бери ижросиз қолмоқда.
Эртадан аномал сентябрнинг биринчи иш ва ўқиш куни бошланади.