11K26Telegramda ochish
4 ой аввал Янги Чоштепагача узайтирилган 41- автобус маршрути яна суннатланди Жамоат транспорти қадамба-қадам ва балки мақсадли равишда тугатиб борилаётган Тошкентда автобус маршрутининг узайтирилиши камдан-кам юз берадиган ҳодиса ўзи. Шу сабабли 41- автобус маршрути Чилонзор буюм бозоридан Янги Чоштепагача узайтирилганида росмана ҳайрон қолгандим. Бу орада 41- автобус узайтирилган маршрут бўйича амалда ҳаракат қилмаётгани бўйича кўп норозиликлар ҳам бўлди. Масалан, "Тубга қуламоқдамиз" телеграм канали бу ҳақда кўп маълумотларни тақдим этди. Қарангки, пойтахт маъмурияти орадан 4 ой ўтиб, 41- автобус маршрут йўналишини эски ҳолигача қисқартириш тўғрисида маълум қилмоқда. Қисқартирилаётган битта 41- автобус эмас, яна 50, 86, 100, 124- автобуслар ҳаракат йўналишларида ҳам суннатлаш режалари очиқланган. Қизиқ тарафи, маршрутлар қисқараётганига қарамай оралиқ интерваллар деярли ўша-ўша. Яъни аҳолини жамоат транспортидан бутунлай бездириш бўйича ҳаракатлар асло тўхтагани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin