10K24Telegramda ochish
АҚШда Янгстаун, Ўзбекистонда қайси шаҳар? Қадимий шаҳарларимиздан бирига душман бир неча бор ҳамла қилиб ҳеч қўлга кирита олмаган. Шундан кейин у ерни эгаллай олишмаганини тан олиб (ололмадик дея) ортга қайтишган. Ҳозирги Олмалиқ шаҳри номи этимологиясида ана шундай версия бор. Олмалиқнинг тарихи, ўтмиши ҳали кўп ўрганилиши керак. Олтин, мис қазиб чиқарилиши, тангалар зарб этилиши - ҳаммаси тарихимизда шу шаҳарга бориб тақалади. Бугунги Олмалиқ одамлар тасаввурида энг аввало мамлакатимизнинг тоғ-кон ва металлургия саноати билан гавдаланади. Дарҳақиқат, шаҳар бир неча конлари билан Ўзбекистондан ташқарида ҳам машҳур. Президентнинг Олмалиққа ташрифи чоғида «Ёшлик I» конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш доирасида мисни бойитиш янги фабрикаси қурилиши маълум қилинди. 45 миллион тонна мис ва 5 минг тоннадан ошиқ олтин заҳирасига эга бўлган Олмалиқ шаҳрини металлургия ва рангли металл саноатига ихтисослашган АҚШнинг Милуоки, Чикаго, Детройт, Толидо, Питтсбург, Янгстаун, Кливлевд, Буффало шаҳарлари, Британиянинг Шеффилд-Ротерем, Порт-Толбот, Лланверн, Сканторп, Редкар каби саноат марказларига, Германиянинг машҳур Рур шаҳри сингари ривожлантириш учун барча потенциал имкониятлар мавжудлиги бугунги раҳбарият томонидан яхши ҳис қилинаётгани қувонтиради. Ҳозир Ўзбекистон мис қазиб олиш бўйича топ давлатлар қаторида эмас. Лекин бугун пойдевори қўйилган корхона, бошланган ислоҳотлар уни тез вақтларда асосий экспортер давлатлар қаторидан жой олиши учун замин яратиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin