13K22Telegramda ochish
Балки биринчи марта ва бу тасодиф эмас Агар хотирам алдамаётган бўлса, янги даврда биринчи марта амалдаги автобус йўналишининг ҳаракати узайтирилмоқда. Бунгача охирги тўрт йилда автобус маршрутлари фақат йўқотилиб, қисқартирилиб, суннатлаб келинган. Маршрути узайтирилаётган 41- автобус 1 апрелдан бошлаб аввалгидек Чилонзор 25- кварталдан Чилонзор буюм бозоригача эмас, балки Янги Чоштепа мавзесига қатнайди. Мазкур мавзеда Yangi Choshtepa мавзеси қад кўтарган. Мавзенинг ўртасида ер усти метро бекати ҳам мавжуд. Юқоридаги хабардан хурсанд бўлиб турсам, яна бир яхши хабар лентада пайдо бўлди. Тошкент халқаро аэропортидан Сеул кўчасигача автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилади. Мазкур маршрут яна бир тижорий мажмуа Seoul Mun'гача элтади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin