21K33Telegramda ochish
Автобуслар маршрути узайтирилмаган, қачон узайтирилиши ҳам номаълум Давлат раҳбарининг Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналиши 15-20 километрга узайтирилиши, яна янги 6 та маршрут қўшилиши бўйича топшириғи бажарилмагани бўйича Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси расмий муносабат билдирган: "Ҳозирда қайта ташкил этиладиган, жумладан агломерация ҳудудини қамраб оладиган йўналишлар бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Йўналиш ҳужжатлари тасдиқланганидан сўнг, улар ўрнатилган тартибга кўра очиқ электрон тендерга жойланади ва тендер ғолиби билан мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш бўйича брутто-шартнома имзоланади. Йўналишлар масофаси узайтирилаётгани муносабати билан, автобусларни кутиш вақти чўзилиб кетмаслиги учун қўшимча транспорт воситалари ажратиш режалаштирилган. Шунингдек, техник ва ташкилий масалалар, ҳаракат хавфсизлиги ҳамда инфратузилмани таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Пойтахт агломерациясида ягона транспорт тизимини шакллантириш чора-тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Автобус йўналишларини узайтириш ва янги йўналишларни йўлга қўйиш жараёни белгиланган тартиб ва техник талаблар асосида амалга оширилмоқда". Тушунганингиздек, "амалга оширилмоқда" қабилидаги умумий гаплардан бўлак ҳеч бир жавоб йўқ. Нима сабабдан Пойтахт жамоат транспорти ягона агломерация тизимига ўтиб, Тошкент вилоятининг барча туташ ҳудудларини қамраб олиши ва янги тизим 1 сентябрдан ишга туширилмагани, яъни топшириқ муддатида бажарилмагани, бунга ким масъул ва айбдор экани номаълум. Тизим қачон ишлай бошлаши ҳам номаълум. Узайтирилган йўналишларни яна бошқатдан тендерга жойлашиши баҳонаси эса жуда ғалати. Гап янги автобус йўналиши очиш ҳақида кетмаяпти, гап мавжуд йўналишларни узайтириш ҳақида. Йўналишлар масофаси узайтирилаётгани муносабати билан, автобусларни кутиш вақти чўзилиб кетмаслиги учун 200та қўшимча автобус келтирилиши керак эди. Бу масала ҳақида ҳам лом-лим дейилмаган. Ҳалқа йўлигача келаётган автобусларнинг маршрути узайтирилишини ҳали-бери умид қилиб кутмаслик керак, чунки бунинг учун ҳеч бўлмаса, туташ ҳудудларда бекатлар ва йўлларни мослаштириш бошланиши лозим эди (биронта пўрим вазир ё ўрвазир ҳалқа йўлидан ўтиб, мавзелараро юриб ҳам кўрмаган бўлса керак). Қисқаси, расмиятчилик ва галочка учун жавоб берилдими, берилди. Назорат карточкаси ёпилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin