Ўзбекистонда ҳам ҳукуматнинг сунъий интеллект аъзоси пайдо бўладими?
Узоқ ва Европанинг энг коррупциялашган давлатларидан Албанияда ҳукуматнинг сунъий интеллект аъзоси - "харидлар вазири" пайдо бўлгани Ўзбекистон учун ҳам яхши ишора (айнан коррупция муаммоси Албанияни Европа иттифоқига киришидаги асосий тўсиқлардан бўлиб турипти).
Коррупцияга қарши курашда қилмаган иши, кўрмаган чораси, синамаган одами қолмаган албанлар бежизга бу қарорга келмаган, деб ўйлайман (бу иш янги муваққат бош вазирни сунъий интеллект асосида танлаган непалликлар қароридан кўра рационалроқ ва соғломроқ).
Албанларга ўхшаш жиҳатларимиз жуда кўп. Совет ўтмиши, тарвақайлаган бюрократия, ташқи миграция ва кўчагача. Иқтисодиётимиздаги параллеллар ҳам бисёр.
Шу маънода биздаям олигархлар шотирига айланган, манфаатлар тўқнашуви энг кўп жамланган ва коррупциялашган соҳаларда вазирлар ўрнини сунъий интеллект билан алмаштириш тажрибасини бошласа бўлади.
Сизнинг-ча, вазирларни сунъий интеллект билан алмаштириш тажрибаси бошланса, ишни қайси вазирликдан бошлаш керак?