“Алоҳида акциядор билан боғлиқ ҳолат банкнинг кундалик операцион фаолияти ва молиявий барқарорлигини бевосита белгиламайди. Банк мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажариб, фаолиятининг узлуксизлигини таъминламоқда”.
x.com
HavolalarАҚШдаги ватандошларимиз қиммат ёқилғидан ёзғиришмоқда. Келинг, бу нархларни ўзимизнинг октан индекслар, литр ва сўмга ўгириб кўрамиз. Демак, ватандошимиз яшаётган Нью-Йоркда 16 сентябрь ҳолатига 92 бензин - 13 680 сўм, 95 бензин - 14 920 сўм ва 98 бензин - 16 170 сўм экан. Қуйидаги суратда эса Тошкендаги бензин нархлари кўрсатилган: ...92 бензин 16 500 сўм, 95 бензин 19 500 сўм... Шундай экан,
Августда ёқилғи шохобчаларида жами тушумлар ҳажми ҳам, транзакциялар сони ҳам қисқарган. Ҳайдовчилар 18,1 млн.марта заправкаларга кириб, ёқилғи учун 3,69 трлн.сўмлик тўлов амалга оширишган. Ёқилғи чеки ўртачаси июлга нисбатан яна 9 минг сўмга ёки 4,6%га қимматлаб, 204 минг сўмга етган. Ёқилғи шохобчаларида жами тушумларнинг айни ҳаракатланиш сони ошадиган августда қисқарганини фақат бир сабаб бил
Иқтибос биржа савдолари иштирокчиларининг дардларидан бири холос. Харидорнинг ёзишича, у биржа орқали бензин харид қиладиган нефтебаза таклифни 2 карра қисқартириб, таклиф нархларини кескин оширган. Айтиш керакки, талаб ошмасада, таклифни қисқартириб нархни ошириш биринчи марта эмас. Кечаги савдоларда биржада 92 лақабли K-2L маркали маҳаллий бензин сотув ҳажми 2 855,6 тоннадан 1 566,1 тоннагача
Тошкент шаҳар ҳокими охирги пайтда интервьюларда кўп яхши ва ёқимли гапларни айтмоқда. Ўтган ҳафта Анҳорга берган гапида бекатларнинг бузилишини хатолар қаторига санаган эди. Кеча дизайн кодни жорий қилишдаги хатолар ҳам тан олинипти. ЎзА мухбири билан суҳбатда эса илгари автотураргоҳ учун ажратилган кўплаб ерларда бизнес марказлар қурилиб кетилгани ҳам эсланипти. Энди шу хатоларни тузатишга ўтил
Геосиёсий вазият мураккаблашаётган шароитда Ўзбекистонда ўзбекистонликларнинг ишлаши ва иш берувчилар томонидан ватандошларимизни устувор танлаш мажбурияти таъминланиши керак. Юз бераётган воқеалар ва берилаётган ишоралар кўрсатмоқдаки, кейинги ойларда шимолда вазият янада оғирлашади ва эскалация фақат ортиб боради. Шимолдан қайтган ва қайтаётган меҳнат муҳожирларимиз учун меҳнат бозоримизда мут
Агарда ҳоким солиқ тўловчининг уйига шундай кириб бориши, жеркиши, тергаши, изза қилиши мумкин бўлса ва бу прецедент ҳуқуқий баҳосиз ва оқибатларсиз қабул қилинса (омбудсман изоҳи ва антикоррупция агентлиги тақдимномалари кифоя эмас), солиқ тўловчилар ҳам судсиз ва ордерсиз ҳокимтўранинг уйига кириб, уни сўроқ саволга тутиши мумкин бўладими? Қанақа пандора қутиси очилаётганини тасаввур этмоқдасиз
Фискал стратегия бўйича Давлат бюджет харажатлари таркибида хурсанд қиладиган жиҳатлардан бири ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва аҳолига имтиёзли тўловларнинг оша бошлаши билан боғлиқ. Агар бюджетга киритиб, тасдиқлай олинса (серхаражат ўзбек амалдорлари қаршилик кўрсатмаса), ижтимоий нафақа ва ёрдам/компенсация пуллари 2027 йилда 18,5 трлн.сўмгача ошади. Лекин ўзингизга тасаввур қилишингиз учу
Энергетика вазирлиги генерация ва истеъмолдаги рекордлар билан тўхтамай мақтанишда давом этмоқда. Энергетиклар светсиз жизза бўлиб ўтирган қарияларга, аёлларга, болаларга рекордлар жуда қизиқ, янги рекордлар учун роса дуо қилишаяпти, деб ўйлаётган бўлишиям мумкин. Гап бунда ҳам эмас, бир сутка ўтиб, кечаги ўчишлар ҳақидаги расмий рапортларга ишонилса, узилишлар саноқли ва ҳатто ўшалар ҳам аксари
Кеча совутиш учун дея бир соатга ўчириб турамиз дейилган чироқ беш соат ўтиб ёнди. На Энергетика вазирлиги, на унинг матбуоткаси бир қатор хабар чиқаргани йўқ. Узр ҳам сўрагани йўқ. Рекордлар билан мақтанишни канда қилишмади лекин. Кеча шу аҳвол, бугун бу аҳвол. Яна шу ҳолатда ҳашар эълон қилишганига ўласанми? Барака топгурлар, аввал чироқни, сувни, йўлни, транспортни эпақага келтириб қўйинглар,
Ҳали Курбанов бош бўлган бу лойиҳанинг, агар энергоцензура ойболтаси ишга тушиб кетмаса, кузга бориб gazyoq, metanyoq, issiqlikyoq ишланмалари ҳам қўшилади. Ўзбекистон жамоатчилиги айрим масъуллардан илғорроқ, прогрессивроқ ва каррасига фойдалироқ эканини биринчи марта кўрсатаётгани йўқ. Хурсанд бўлганим, chiroqyoq'дан нафақат кенг жамоатчилик, офисида, уйида чироқ ўчаётган давлат амалдорлари ҳам
Қарийб 24 гектар ҳудудда жойлашган мажмуа 600 дан ортиқ меҳмонни қабул қилиш қувватига эга бўлиб, таркибида: - 99 хонали меҳмонхона; - 85 хонали ҳостел; - 40 та замонавий капсула; - санаторий-соғломлаштириш маркази мавжуд. Шунингдек, 5 гектарлик пляж, 2 та ресторан, сотув майдонлари, бассейн, сув транспортлари (турли ўлчамдаги кемалар, моторли қайиқлар) ва кенг кўнгилочар инфратузилма тўлиқ ша
Андижондаги рекорд ўрнатиш тадбирига кетаётган ўқувчилар аварияга учрагач, вафот этган ва жароҳатланган ўқувчиларнинг ўзларини айблашипти. "Асака тумани халқ таълими бўлими томонидан Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирга тайёргарлик кўриш учун бориб-келадиган ўқувчиларга алоҳида автобус ажратилган. Аммо бир гуруҳ ўқувчи ўзбошимчалик билан Damas автомобилида кетаётган бўлган. Йўлда автомобил “ЗИЛ
Шаҳар ҳокимининг қарори билан бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларида таом тайёрлаш мақсадида маиший суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаси қўйилмоқда. Чиновниклар тилидан халқ тилига кўчирсак, ошхона ва ресторанларда пропан (суюлтирилган газ) ишлатиш тақиқланмоқда. Бизнесга нисбатан бундай репрессив қарор фақат ёнғин
сўмдан ортиқ соф фойда келтирувчи ноёб актив сотувда Мажмуа таркибида ресторан, кафе ва савдо нуқталари мавжуд. Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташриф буюрувчи маҳаллий аҳоли ҳамда Шаҳрисабзга келувчи хорижий туристлар оқими ушбу лойиҳа рентабеллигини доимий таъминлайди. Мажмуа нархи: 158,2 млрд. сўм (ҚҚС билан) Лойиҳа қийматининг 85% гача қисми Ўзбекистон Миллий банки орқали и
Масалан, рўйхатдаги давлат банкларининг истеъмолчилар мурожаатлари бўйича энг салбий кўрсаткичларга эгалиги асло ҳайрон қолдиргани йўқ. Одатда давлат банклари хизматларидан танловсиз (иш ҳақи ё бошқа битимлар орқали мажбурий боғланган) истеъмолчилар ёки ҳудудда мавжуд давлат банки хизматидан фойдаланишдан бўлак имконияти йўқ чекка туманлар аҳолиси фойдаланишга мажбур. Йирик шаҳарларда, айниқса та
Ишламайдиган, кўз кўрдига ва галочкага қўйилган Технопарк пандусларинику қийматиниям билмаймиз, умумий битим шартлариниям (ҳаммаси солиқ тўловчилар чўнтагидан, цинизм шуки, хусусан шу имконияти чекланганлар ва ногиронлар бўйнига). Катта эҳтимол, ёпиқ қарор билан қилинган (бунақа лойиҳаларда бошқача бўлиши мумкинми?). Хўп, майли. Бу ишлар аввалги шаҳар маъмуриятига тааллуқли деб турайлик (худди д
Бешёғоч майдонида пандуслар ўрнатилганига 2 йилдан ошди. Халқлар дўстлигида ҳам. Лекин бирон марта ишлаганини кўрганим йўқ. Маҳаллийлаштириш ва бюджет ўзлаштириш нима деб сўрашса, шу пандусларни бемалол мисол сифатида кўрсатсангиз бўлади. На тендер ўтказишган. На мониторинг бор.
Тошкентнинг бешта туманида свет ўчган. Тарифларни навбатдаги марта кескин оширишда бу “ислоҳот” энергетик барқарорликни таъминлаш учун, дея важ келтиришганди. Тармоқлар савол бераяпти (1, 2, 3, 4). Депутатлар эса йўқ. Кеча ҳукумат аъзоларининг 2 соат давом этган чиқиши пайти депутатлар энергетикага оид биронта савол қўйишмаган. На ошаётган тарифлар, на узилишлар, на субсидиялар бўйича. На тубга и
Инвестиция учун мунтазам ишлайдиган кўчмас мулклар! Сотувдаги асосий объектлар: • “Бухоро” меҳмонхонаси — 56 хонали, 200 ўринли ресторан билан - 143,7 млрд. сўм. • “Самарқанд” меҳмонхонаси — 30 хонали, 400 ўринли ресторан билан - 136,2 млрд. сўм. • Дўкон, кафе, ресторан ва хизмат кўрсатиш учун тайёр 5 та тижорат бинолари - 5,4 млрд. сўмдан - 30,9 млрд. сўмгача. 29 та объектдан атиги 7 таси қолган