18K84Telegramda ochish
Чироқ ва сувни эплолмаганлар нега ҳашар ўтказади? Кеча совутиш учун дея бир соатга ўчириб турамиз дейилган чироқ беш соат ўтиб ёнди. На Энергетика вазирлиги, на унинг матбуоткаси бир қатор хабар чиқаргани йўқ. Узр ҳам сўрагани йўқ. Рекордлар билан мақтанишни канда қилишмади лекин. Кеча шу аҳвол, бугун бу аҳвол. Яна шу ҳолатда ҳашар эълон қилишганига ўласанми? Барака топгурлар, аввал чироқни, сувни, йўлни, транспортни эпақага келтириб қўйинглар, ишонинглар, ҳашарга ҳожат қолмайди. Сув масаласида Осиё тараққиёт банкидан ош еб, тўн киймайдиган ревизор чақириш қолди. Ҳамма ўз ишини қойил қиладиган маконда ҳашарга ҳожат йўқ. Ҳашар бу ҳеч ким ўзининг ишини қилмаслиги ва улкан ўғирликлар ортидан ҳаммани мардикорга айлантиришдан бошқа иш эмас. Зўравон большевиклардан қолган усул.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin