17K39Telegramda ochish
2027 йилда ўртача пенсия 5,9%га ошади Пенсия олувчилар сони келаси йилда 165 минг нафарга ошади ва қарийб 4,6 миллион кишига етади. Ўртача пенсия миқдори 1,7 млн.сўмдан 1,8 млн.сўмгача, 5,9%га кўпаяди. 2027–2029-йилларда ислоҳотлар амалга оширилмаган тақдирда пенсия тизимининг бюджетга боғлиқлиги юқори даражада сақланиб қолиши кутилмоқда. Мавжуд ҳолат таҳлили норасмий бандлик туфайли даромадлар базасининг чеклангани ва ижтимоий солиқ тўлови бўйича айрим тоифадаги юридик шахсларга имтиёзлар берилиши каби асосий муаммоларни кўрсатади. Аҳолини пенсия тизими билан қамраб олиш ва Пенсия жамғармаси даромадларини ошириш йўналишида қуйидагилар таклиф этилмоқда: – рўйхатдан ўтган, ижтимоий солиқ тўламайдиган ўзини ўзи банд қилган шахсларни ижтимоий солиқ тўловига босқичма-босқич ўтказиш; – расмий даромадга эга фуқароларга ишламайдиган оила аъзоларининг иш стажини шакллантириш мақсадида ихтиёрий ижтимоий солиқ тўлаш имкониятини яратиш; – жамғарма даромадлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий солиқ бўйича янги имтиёзлар берилишини чеклаш ва мавжуд имтиёзларни босқичма-босқич бекор қилиш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin