20K47Telegramda ochish
Ўртача пенсиялар миқдори 2026 йилда янада секинроқ ўсади Ўртача пенсиянинг ўсиши секинлашишда давом этади. 2024 йилда ўртача пенсия миқдори 16,0%га, 2025 йилда 10,1%га ўсган бўлса, 2026 йилда атига 7,0%га ўсиши кўзда тутилган. Келаси йилда пенсия олувчилар сони 4 426 мингга етади (янги пенсия олувчилар +310 минг), пенсия тўловининг ўртача миқдори 1 686,8 мингни ташкил этади. Даромадлари тезроқ ўсаётганига қарамай, 2026 йилда ҳам Пенсия жамғармасининг дефицити яна ошади ва 23 трлн.сўмга етади (бюджет трансферти билан қопланади). Пенсия харжатларининг ЯИМдаги улуши 4,3%гача тушади (охирги йиллардаги энг паст кўрсаткич келаси йилларда янада пасаяди). 2027 йилдан бошлаб Пенсия жамғармасининг даромадлари тезроқ, харажатлари эса секинроқ орта бошлайди. Эҳтимолки, бу пенсия ёшининг оширилиши ёки ижтимоий солиқнинг оширилиши (ёки иккиси бирда) билан боғлиқ бўлади. Ўзбекистон аҳолиси қаришда ва пенсионерлари сони тезроқ ўсишда давом этади (ҳар беш йилда 1 фоиз бандга). 2026 йил ҳисобларига кўра, пенсияни 1%га ошириш қўшимча 861 млрд сўм харажатни талаб қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin