Пенсия тизими ҳақида тасаввур қилиш учун
Пенсия ёши билан боғлиқ ёзилган биргина твит қатор телеграм каналларда айланди. Мақсад келаси еттийилликнинг чақириқлари ҳақида тўхталиб, қабул қилишга тўғри келадиган қарорлар орасида пенсия тизимига юклама юқори суръатда ортиб бораетгани муаммоси ҳам борлигини эслатиш эди холос. Қанақадир таклиф ё хоҳишлар эмас.
2020 йилдан буён Ўзбекистон пенсия тизимида аввалги аралаш (биргаликда ва индивидуал жамғариб бориладиган) тизимдан воз кечилиб, биргаликдаги тизим амал қилмоқда. Пенсия жамғармасининг даромадлари Ижтимоий солиқ ҳисобидан шаклланади (Бюджет ташкилотларига 25%, қолганларга 12%).
2020 йилдан буён Пенсия жамғармасининг даромадлари 29%га ўсган. Харажатлар эса икки баробардан юқори суръатда - 68%га кўпайган. Ўсиб бораетган дефицит бюджет трансфери ҳисобидан қоплаб келинмоқда.
Дефицитнинг ўсиб бориши фақат пенсия ва нафақалар индексацияси ҳисобидан эмас, асосан пенсия ва нафақа олувчилар сонини кескин ўсаетгани билан кўпроқ боғлиқ. Расмий маълумотларга кўра, 1 июнь ҳолатига 4,5 млн.атрофида пенсия ва нафақа олувчи мавжуд. Йил бошидан буён уларнинг сони 166 мингга ортган. Аввалги еттийилликда (янги даврда) пенсия ва нафақа олувчилар сони бир миллиондан зиёдга кўпайган. Ўртача умр кўриш ёши ортаетгани ва фаол ижтимоий сиесат давом эттирилиши инобатга олинса, келаси еттийилликда ҳам пенсия ва нафақа олувчилар сони фақат ошиб боради. Табиийки, пенсия тизими харажатлари ошишда давом этади, бюджетга босим ва юклама ҳам.