Бир ҳафталик танаффусдан сўнг эртадан пойтахтда яна "таъмирлаш учун" свет ўчирилиши бошланади
Эртага пойтахтнинг тўртта тумани тўртта маҳалласида куз-қиш мавсумига тайергарлик ва таъмирлаш баҳонасида кун давомида свет ўчирилади.
Мутлақо тасодифга кўра, 3 июлдан 10 июлга қадар Тошкентнинг биронта туманида, биронта маҳалласида куз-қиш мавсумига тайергарлик шиори остида свет ўчирилгани йўқ. Яъни таъмирлаш ишлари бир ҳафта "тўхтатиб турилди".
2023 йил май ойининг охиридан бошлаб пойтахт Тошкентда электр таъминотидаги режали узилишлар "свет ўчирилиши эмас", тармоқда таъмирлаш ва куз-қиш мавсумига тайергарлик ишлари дея тақдим этила бошланди.
Куз-қиш мавсуми бошланиши билан мазкур "тайергарлик ишлари" қандай амалга оширилганини ўз танамиз билан ҳис қиламиз. Кўп қолмади.
- https://t.me/minenergy_uz/8353@minenergy_uz