19K74Telegramda ochish
Ким кимни кимга душман ва кимга дўст қилаётгани ҳақида Яна статистиками деманг, бошқа мисол. Июндан бошлаб, 3-10 июль кунларини истисно қилганда, ҳар куни Тошкент шаҳри туманлари ва маҳаллаларида "таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани туфайли" деган важ билан свет ўчирилмоқда. Масалан, бугун Олмазор туманининг «Achaobod», «Chimboy», «Qo'shtut» , «Eski shahar» ва  «Guruch ariq», Яккасарой туманининг «A.Qahhor», Чилонзор туманининг «Lutfiy» маҳаллаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилаетгани учун электр таъминоти ўчирилган. Оддий мантиққа кўра, агар ростанам таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун свет ўчирилган бўлса, келаси сафар яна таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун свет ўчирилиши мумкинмас ёки бу қатор ёқимсиз саволларни уйғотади. Хусусан, ростанам таъмирлаш ишлари олиб борилдими ё шунчаки свет ўчириш учун шундай ёлғон важ шаблон бўлиб қолдими каби. Масалан, бугун свет ўчирилган Яккасарой туманининг «A.Qahhor» маҳалласида 6 июнь ва 13 июнь кунлари хам таъмирлаш ишлари олиб борилгани учун свет ўчирилган. Чилонзорнинг «Lutfiy» маҳалласида эса 5 июнь, 6 июнь, 7 июнь, 9 июнь кунлари таъмирлаш ишлари олиб бориш мақсадида свет ўчирилган. Бугун ҳам таъмирлаш ишлари важи билан свет узилган. Табиийки, савол туғилади, аввал бир эмас, бир неча марта таъмирлаш ишлари амалга ошиилган бўлсе, яна таъмирлашга не ҳожат? Юқорида бугун свети ўчган Олмазор туманидаги маҳаллаларда ҳам июнь ойида камида икки мартадан таъмирлаш ишлари туфайли свет ўчирилган. Агар энергетикларимиз ҳар куни таъмирлаш ишлари важи билан свет ўчиши эълон қилинаетган маҳаллаларни жалвалга солсангиз, свет ўчиши даврийлиги туманлар ва маҳаллалар қирқимида тақсимланганини кўришингиз мумкин бўлади. Свет ўчириш бўйича Шахмат жадвали. Мен энергетика тизимида профессионал, халқпарвар ва ҳақиқатпарвар инсонлар кўплигига ишонаман. Уларнинг жуда кўпини танийман ҳам. Лекин мен тушунмайман, нима учун шахмат тарзида свет ўчирилишини шунчаки свет ўчирилиши деб аташ мумкин эмас? Рост гапириш ёқимли ва камроқ зиён, камроқ йўқотиш (хусусан ишонч ва репутацияда) дегани эмасми? Нимага айнан таъмирлаш ишлари деган ёлғон важ тиркалиши керак. Кўрган кўриб, билиб туриптику. Энди тепадаги саволга қайтсак. Масалан, мен бир неча далиллар асосида свет шахмат тартибида ўчирилаяпти, таъмирлаш ишларининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ десам, Ўзбекистонга, ҳукуматга ва ўзбекистонликларга душман бўламанми? Таъмирлаш ишлари кетаётгани учун свет ўчирилаяпти деб қайта ва қайта ёлғон хабар бераётган вазирлик ва ҳудудий энергетика компанияси Ўзбекистонга, ҳукуматга ва ўзбекистонликларга дўстми шунда. Дўстлик ва душманлик чизиғи қаердан ўтади? Ҳеч бўлмаса, шуни аниқлаштириб олсак бўладими? Душман деган ёрлиқ (унинг эҳтимолий ва даҳшатли оқибатлари билан) олволмаслик учун нима қилиш керак?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin