Боғзор подстанциясини неча марта дарахт шохларидан тозалаш мумкин?
Агар адашиб кетмаган бўлсам, май ойидан буён бугунгиси билан ҳисоблаганда, Тошкент туманидаги Боғзор подстанциясини дарахт шохларидан тозалаш ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 8- марта ўчирилиши.
Мана Боғзор подстанцияси ва унга боғланган ҳудудларда айнан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва дарахт шохларидан тозалаш важи билан свет ўчирилиши расман эълон қилинган хабарлар рўйхати:
3 май.
5 май.
18 май.
24 май.
5 июнь.
4 сентябрь.
7 сентябрь.
Эсларингизда бўлса, бутун ёз пойтахтда таъмирлаш ишлари баҳонасида свет шахмат тарзида ўчириб келинди.
Энергетика вазирлиги ҳар бир ҳудудга свет ўчириш учун баҳоналар тақсимлаб чиққанида бизнинг туманга "дарахтлар шохларидан тозалаш" важи тушган бўлса керак, деган ўй ҳам ўтади.
Агар бундай бўлмаган бўлса, ҳурматли вазирликдагилар, подстанция атрофида тозаланадиган дарахт қолмаган. Сизларни алдашаяпти. Илтимос, уларга свет ўчириш учун бошқа баҳона топиб беринглар.
Шу ўринда Энергетика вазирлиги ва унинг вертикал тизимидагилардан яна бир марта сўрамоқчиман. Ёлғон тўқимай, тўғрисини айтсангизлар, нима бўлади? Осмон узилиб, ерга тушадими? Ё кремль ва газпромдагилар рост гап учун бизни сўкадими?
Сизларнинг рост гапингизга ҳам ҳеч ким ишонмай қўйганини ўзингизга қабул қиласизларми? Репутациянгиз қай даражага тушгани бўйича ўзларингизга вақти-вақти билан савол бериб турасизларми?
- https://telegra.ph/file/a38d1df5befa078a3c1f8.jpgtelegra.ph
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/17696@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/17717@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/17873@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/17983@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/18151@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/19204@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/19239@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/the_bakiroo/6767@the_bakiroo