47K63Telegramda ochish
Афросиёб ва тезюрар поездлар чиптаси нархларини ким ёки нима тийиб туради? 2024 йил йил 1 январдан юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиши ва уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилиши эълон қилинди. Демак, гап Афросиёб, Шарқ ва Ўзбекистон поездлари кабилар ҳақида кетмоқда. Аввал ҳам ёзганимиздек, эркин бозор шароитида юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезюрар поездлар чипта нархларининг ягона чекловчиси бу авиачипталар нархи ҳисобланади. Афсуски, маҳаллий авиарейслар билан аҳвол Ўзбекистонда жуда ёмон. Ўзбекистонда маҳаллий ҳаво транспорти қолдиқ принципи устига қурилган. Мутлақо кўпчилик маҳаллий авиақатновлар ҳудудлардан амалга оширилувчи халқаро қатновларнинг мажбурий тўлдирувчиси холос. Айнан маҳаллий қатновлар учун яратилган Silkavia ҳам 6 ой яшамай, додахўжаси Ҳавошка ихтиёрига ўтказиб берилмоқда. Silkavia биринчи самолетини синовдан ўтказишга улгурмай, халқаро қатновини бошлади ва мана энди халқаро рейсларни янада кенгайтирмоқчи. Чунки уларга маҳаллий қатновлар учун қанча имтиёз ва преференция олмасин, қизиқ эмас ва устуворлиги йўқ. Масалан, Тошкентдан Бухорога кунига бир марта қатнайдиган Silkavia авиачиптаси 641 минг сўмдан бошланади. Бу масалан, Тошкент-Бухоро Афросиёб поезди чиптаси эконом тарифда шу чегарада мослашади деганими? Йўқ, афсуски. Silkavia авиачиптасининг нархи, агар Афросиёб чиптаси ошса, яна оширилади. Қолаверса, Silkavia энди Ҳавошканинг боласи. Шунчаки эслатиб ўтаман, Silkavia ташкил этилаётган вақти Ўзбекистон ичидаги авиачипталар 180 минг сўмдан бошланиши эълон қилинганди. Орадан 6 ой ўтмай, Silkavia тарифларини Ҳавошканинг транзит рейслари тарифларига нафақат етказиб олди, альтернатива йўқ кунларга ошириб ҳам қўйди. Масалан, Ҳавошкада тўғридан-тўғри Тошкент-Бухоро йўналишида чипта Silkavia'дагидан арзон, 577 минг сўмдан бошланади, лекин 18 октябргача бўлган саналарга чипта йўқ. Ва бу бошланиши холос. Шу маъно, шахсан мен Афросиёб ва тезюрар поездлар учун чипталарнинг нархи энди бозор нархида бўлади, деб ўйламайман. Бу бошқарув ва структураларда чатишиб кетган темир ва ҳаво йўллари тизимларининг биргаликда тиллашиб белгилайдиган нархи бўлади. Бу нархларни бозор тамойилларида ўрганатилган дейишга ҳам асло тил бормайди. Шунинг учун юқори тезликда ва тезюрар поездлар тарифларини шаклланиши доимий равишда антимонополиянинг назоратида туриши керак. Акс ҳолда, биз эълон қилинган бозорни эмас, самарасизлик учун қиммат товонни ўз зиммамизга олган бўламиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin