Яна 85 миллион кўчат
Яшил макон-2023 доирасида кузги мавсумда 85 миллион кўчат экилиши эълон қилинди.
Лойиҳа бошлангандан бери экилиши айтилган кўчатлар сони ўтган мавсумларни ҳисобга олинса, жами 610 миллионга етади.
Лекин Ўзбекистон дарахтзор ва ўрмонзорга айланиш ўрнига тобора чўллашиб бормоқда.
Қўшиб ёзилган, қуриган, қуришини билиб қуритилган кўчатлар сонининг ҳисоби йўқ. Осмонга совурилган миллиардларнинг сўрови керак. Назорати керак. Жавоби керак. Пайти келгандир?
- https://t.me/the_bakiroo/6665@the_bakiroo