Кўкаргани ҳисоб, экилгани эмас
Бугун Табиат вазири Яшил макон кампаниябозлиги даврида қўшиб ёзилган, қуришини билиб туриб экилган, қуришига қўйиб берилган кўчатлар ҳақида маълум қилди.
Албатта, балки ўзбек чиновниклари учун бу рақамлар ҳайратли янгиликдир. Лекин Ўзбекистонликлар Яшил макон кампаниябозлиги қиймати ва товони қанчага тушаетганини биринчи кунданоқ ўзи кўзи билан кўриб турипти. Халқ Қўшиб ёзилган, Қуритган, Қуритилган кўчатлар вазир айтган миллионлардан каррасига кўпроқлигини ҳам билади.
Халқ кўчатларни Қўшиб ёзгани, Қуритгани ва Қуритилганлиги учун ўзбек амалдорларига ҳеч қандай жазо йўқлигини ҳам билади. Халқ айбдор чиновниклар мабодо кўзкўрдига жаримага тортилса ҳам жарима солиқ тўловчилар ҳисобидан ундирилишиниям билади.
Халқ фақат билмайди, кампаниябозлик бошлангандан буён экилиши овоза қилинган 525 миллион кўчатнинг қанчаси кўкарди? Ва ҳар бир кўкарган кўчат, бизга, солиқ йўловчиларга қанчаданга тушди?
Шуни айтинглар, шуни очиқланглар, шуни ҳисобини беринглар, барака топгурлар!
- https://t.me/the_bakiroo/6665@the_bakiroo