525 миллион дона кўчат қани? Триллионлар қани?
Бутун Ўзбекистон ва пойтахт Тошкентни фантастик фильмлардаги каби чанг бўронлари қоплаган вақтда твиттерда Яшил макон дастурининг боришига, натижаларига, ижрочиларнинг ишига ҳуқуқий баҳо бериш сўралмоқда. Албатта, бу тўғри талаб. Лекин бу талаб твиттерда эмас, парламентда, матбуотда, телевидениеда янграши керак. Ҳукуматдан, вазирлардан, ҳокимлардан ҳавога совурилган ҳар бир сўм учун, қуритилган ҳар бир кўчат учун ҳисобот ва жавобгарлик талаб қилиниши даркор. Ахир сўроқ вақти келгандир?
Қуйидаги иқтибослар эса сўроқ ва ҳисоботга эслатма учун:
"2021 йил ноябрда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эълон қилиниб, 200 млн туп дарахт кўчати экиш..."
"2022 йил баҳор мавсумида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 125 млн дона дарахт кўчатларини экиш..."
"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди ва 75 миллион дона кўчат..."
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг баҳор мавсумида республикамиз ҳудудларида жами 125 млн дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт, бута кўчатлари...."