24K195Telegramda ochish
Навбатдаги чақириқ: Россия FATF қора рўйхатига киритилиши мумкин Кеча Парижда Пул ювишга қарши кураш халқаро ташкилоти FATF'нинг саммити бошланган. Саммит кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири Россиянинг ташкилотнинг қора рўйхатига киритишдан иборат. Уруш бошлангандан кейин, Россия ташкилот аъзолигидан бадарға қилинган. Эндиги қадамлар Россияни Шимолий Корея, Эрон ва Мьянма мавжуд бўлган мохов учлик қаторига киритиш бўлиши мумкин. Қора рўйхатга тушиш, содда тилда айтганда, Россия давлати, унинг жисмоний ва юридик шахслари юрисдикциясидаги тўлов ва транзакцияларни тўхтатишни, алоҳида назоратга олишни, юқори хатар гуруҳи сифатида ҳамкорликдан воз кечиш оқибатларини яратади. Яъни агар Россия қора рўйхатга тушса, буни ўзбекистонлик импортчи ҳам, экспортчи ҳам, пул ўтказмаларидан фойдаланувчи ҳам ўзининг танасида сезишни бошлайди. FATF Россиянинг қора рўйхатга қўшишга асослари етарли. Бу Беларусга ядро каллаклари жойлаштиришдан тортиб, Вагнер ва бошқа хусусий компаниялар орқали зўравонлик ва терроризмни молиялашгача. Ва албатта ресурсларни сотишдан олинаётган даромадларни урушни молиялаштиришга йўналтириш ҳам. Кремль рўйхатга тушиб қолмаслик учун барча имконият ва кучларни ишга солган. Бу ҳамкор давлатларни ўз томонига оғдиришдан тортиб, таҳдид ва шантажларгача. Россиянинг FATF қора рўйхатига тушишидан Москва билан иқтисодий интеграция, инвестиция ва ўзаро савдода яқин бўлган давлатлар иқтисодиёти, хусусан аҳолининг миллий даромадлари учун жуда жиддий зарба бўлади. Олдимизда турган навбатдаги ташқи чақириқнинг ёмон оқибатларини юмшатиш ҳақида ҳозирдан ўйлашни бошлайвериш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin