18K39Telegramda ochish
Ўзбекистонда юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни мақсад қилган UNIVERSOFT IT компанияси Тошкентдаги ПЛАС-форуми доирасида аутентификация, рақамли имзо, асосий маълумотларни сақлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва корпоратив ахборот тизимлари хавфсизлиги бўйича ечимларни тақдим этади. Ахборот хавфсизлигига юқори талаб бўлган ахборот тизимларида UzGuard ечимларидан фойдаланиш мумкин. SDK воситалари қурилмани классик, мобил ва веб-илова кўринишга келтиришни таъминлайди. UzGuard аутентификация, электрон рақамли имзо, асосий маълумотларни хавфсиз сақлаш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва корпоратив фойдаланишда ишлатилади. У билан батафсил эртага Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган “Финтех, банклар ва ритейл” 3-халқаро ПЛАС-форумида (24-стенд) танишишингиз мумкин. Шунингдек, тадбир доирасида UzGuard'нинг ривожланиш бўйича директори Владимир Иванов “Киберхавфсизлик учун электрон имзо ва кўп факторли аутентификация технологиялари” мавзусида маъруза қилиши кутилмоқда. UzGuard ҳақида батафсил https://uzguard.uz/ Форум ҳақида батафсил https://uz.plus-forum.com/

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin