Путин тақиқи: Коммерцбанкдан Райффайзенбанккача, ЮниКредитдан Голдман Саксгача
Россия Федерацияси ҳудудида очилган ва жойлашган 45та хорижий банк ва кредит ташкилотларининг улушлари ва акциялари билан боғлиқ ҳар қандай битим кечадан бошлаб тақиқланди.
Уруш билан боғлиқ вазият мураккаблашгани сайин тақиққа оид чеклов национализацияга, яъни давлат тасарруфига ўтишгача бориши мумкин. Кечаги фармойиш билан бунинг эҳтимоли янада ошди.
Энг юқори инвестицион рейтингга эга мазкур банкларнинг Россиядаги шўъбалари ўзбек банкларининг ҳам ҳамкорлари ҳисобланишади. Айниқса, халқаро тўлов ва транзакцияларни амалга оширишда банкларнинг корреспондентлик воситачилиги масаласида. Банкларимиз эҳтимолий йўқотишларни инобатга олиши керак бўлади.