18K82Telegramda ochish
Бу кунда, секирбош болта доим тайёр Янги санкцияларнинг моҳиятини шундай ифодалаш мумкин. Россия банклари, рус олигархлари ва ҳатто Россия Марказий банки ўлимга ҳукм қилинди, лекин қатл этилмади. Ўлимни кутиш эса ўлимдан хафвли. Демак, нима бўлди? - Россиянинг шу вақтгача АҚШ ва Европа санкциясига тушган банклари SWIFT тармоғидан узилади. Қолган банклар хам исталган вақт тизимдан узилиши мумкин. Санкцияларни қўя турайлик, бу дегани сутканинг исталган вақтида исталган рус банки билан транзакциялар тўхтаб қолиши мумкин. Россия банклари билан ҳар қандай пулли транзакция энди жуда юқори рискли операцияга айланди. - Рус олигархлари активлари молиявий бозорларда ишлатилишига чекловлар киритилади. Бунинг биринчи акс-садосини Абрамовичдан эшитдик. Олигарх Челсини клуб васийларига топширди. Усмановдан тортиб Потанингача Россиядан ташқари активлари энди уларнинг ихтиёридан ташқарида: сота олмайди, гаровга қўя олмайди - фақат топшириб ё воз кечиб юбориши мумкин. - Россия Марказий банкнинг захиралари ва активларига қарши тўхтатиб қўйиш, чеклаш ва музлатишгача ҳаракатлар амалга оширилади. Бу дегани Россия регулятори интервенцияларни амалга оширишда ҳам муаммоларга дуч келиши мумкин. Қарийб 700 млрд.долларлик Марказий банк активлари ликвидликдан муаммолига айланди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin