20K169Telegramda ochish
Янги санкцияларнинг илк оқибатлари қандай бўлади? Аввало айтиш керакки, кеча тунда очиқланган АҚШ ва Европа санкциялари якуний эмас, Россия агрессияси давом этишига қараб санкцияларнинг янги ва янги пакетлари очиқланиб бораверади. SWIFTнинг узилиши, Абрамовичдан тортиб Усмановгача бўлган санкциялар ҳали захирада. Кечаги санкцияларнинг энг муҳим жиҳати шуки, энди Россиянинг 70% банк бозорини назорат қилувчи банклар санкция остида қолади. Россия банк бизнеси узоқ йилларга ишдан чиқарилди, деб ҳисобласа бўлади. АҚШнинг иккинчи траншдаги Санкция рўйхатига тушган ВТБ, Открытие, Совкомбанк ва Новикомбанкдан сал фарқли ўлароқ Сберга нисбатан қадамли жазолар қўлланилган. Яна бир ойдан кейин Сберда корреспондентлик ё транзит ҳисобварақлари очиш тақиқланади. Шунингдек ,Сбер иштирок этган барча транзакциялар рад этилади. Сберга дастурлар сотиш ҳам энди тақиқда. Бошқача айтилганда, Россиянинг биринчи рақамли банки ва барча россияликлар ва мигрантларни қамраб олган Сберга "фора" берилмоқда. Россиянинг кейинги ҳаракатларига қараб Сбер қўшимча жазоланиб бораверади. Демак, ўзбек банклари ва Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар нима қилмоқлари керак. Ўзбек банклари аввало, давлат назорати ва қўшимчасига Кремлга яқин бўлган олигархларнинг банклари билан корреспондентлик алоқаларини тўхтатиши ёки жиддий лимитлаши, савдони молиялаш ёки инвестицион кредит линиялари бўйича янги битимларни тузмасликлари, руслар билан акцияларни сотиш ё қўшилиш музокараларига бормасликлари зарур. Акс ҳолда "рикошет" санкциялар юз бериши тайин. Ўзбекистонлик мигрантларга бироз қийин бўлади. Чунки Россиядаги ватандошларимизда, афсуски, танлов катта эмас. Россиядаги давлат ва олигархлар назоратида бўлмаган хориж ва хусусий банклар Россиянинг ҳар бир ҳудудида мавжуд эмас. Энг аввало, санкция рўйхатига тушган банкларнинг Виза, Мастеркард карталарида ёки ҳисобварақларида катта маблағ ушламаслик зарур бўлади. Россия эгалигидаги тўлов тизимлари воситасида халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишда муаммолар юз бериши мумкин. Агар Россия қарши санкциялар киритмаса, Вестерн юнион ё Монейграм каби глобал тармоқлар ишлашда давом этади. Воқеалар ривожи салбий тарзда давом этса, халқ тилида айтганда "истерн юнион" ёки қўлма-қўл пул юбориш оммалашишни бошлайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin