Сбербанк юандаги транзакцияларни тўхтатди
Хитой, Хитой корпорациялари ва айниқса банклари Россия билан муносабатларда ўта эҳтиёткорликни сақлашда давом этмоқда. Чунки Хитой учун Ғарб билан боғланган глобал бозорнинг аҳамияти ва кўлами Россия бозоридан кўра ўнлаб карра юқорироқ.
Блокловчи санкциялар остида қолган Сбернинг юандаги операцияларни тўхтатиб туришга мажбур бўлаётганини ҳам, айни шу контекстда тушуниш керак бўлади. Хитой банклари Россия билан муносабтлар ортидан йўқотишларни умуман истамайди, ютиш мумкин бўлган жойларда эса бемалол имкониятдан фойдаланаверади.
- https://frankrg.com/73193frankrg.com