Россия Марказий банки олтин захиралари энди қавсдан ташқарида
Бугун эълон қилинган Қўшма штатлар навбатдаги санкцияларининг алоҳида хусусияти шундаки, энди Россия Марказий банки ихтиёридаги олтин захиралари билан олди-сотди операцияларини амалга ошира олмайди. Бошқача айтганда Россиянинг 132 миллиард долларлик (2300 тонна олтин) олтин захиралари ҳам энди музлади, улардан эркин фойдаланиш мумкин эмас. Россия Марказий банкидан олтин сотиб олган субъектлар ҳам санкцияга учрайди.
Шу маънода бугунги санкциялар тинчлик йўлида ҳаддан ташқари юқори аҳамиятга эга. Қанақадир Греф, Тимченко, Госдума депутатлари бу шунчаки асосий таомга гарнирлар холос.