Энди Россияга нақд евро етказиб берилмайди
Конфликтдан аваал Россия четдан максимал даражада нақд доллар (3 млрд) ва нақд евро (2 млрд) келтиргани маълум бўлганди.
Кўринаяптики, қўлланиладиган эҳтимолий чекловларга олдиндан тайёргарлик кўрилган.
Бугундан Европа иттифоқи Россияга нақд евро валютасини сотиш ва етказиб беришни тақиқлади.
Россия Марказий банки захиралар таркибидаги монетар олтинни (132 млрд.доллар атрофида) реализация қилишда ҳам муаммоларга дуч келиши мумкин, чунки Россия Марказий банкидан олтин сотиб олувчилар рикошет санкцияларга дучор бўладилар.