Қирғиз соми ҳам қулади
ЕОИИ аъзоси Қирғизистон валютаси - сом бугун ўзининг 13%дан ортиқ қийматини йўқотди.
Айни дақиқаларда 1 доллар 96 сомдан сотилмоқда.
ЕОИИ аъзоси бўлишига қарамай, кризис бошлангандан то бугунгача Қирғизистон миллий банки сом курсини қувватлаб келаётган эди. Хусусан, кеча асосий ставка 8,5%дан 10%гача оширилди.