Қирғиз соми Россия билан иттифоқчилик товонини тўламоқда
Гарчи Қирғизистон Миллий банки доллар курсини ушлашга, енгил қулашини таъминлашга ҳаракат қилаётганига қарамай, бугун қирғиз соми учун ўта оғир кун бўлди.
Расмий курс 1 доллар учун 97,67 сом деб эълон қилинган ҳолда, шохобчалар ва бозорларда 1 доллар 104 сом қийматгача сотилди. Узоқ йиллардан буён биринчи марта доллар учун расмий ва бозор курси ўртасида юқори даражада фарқликлар юзага келди. Бошқача айтганда қирғизистонликлар Россия билан иттифоқчилик оқибатлари ва мундарижаси учун ўз ёнларидан товон тўлашни бошладилар. Товон қиймати ҳозирча ҳатто Россиянинг постсовет маконида энг яқин иқтисодий ҳамкори ҳисобланган Қозоғистон миқёсидан ҳам ортиқроққа тушмоқда.