Рубль ва тенге курси бироз барқарорлашмоқда
Валюта интервенциялари амалга оширилаётган соатларда доллар курси 90-91 рубль атрофида қолмоқда, лекин интервенция тўхтатилиши билан яна курс волатиллиги бошланмоқда.
Бугун қозоқ тенгеси жуда яхши трендда қолмоқда. Эрталаб савдолар очилишида USD/KZT 482дан сотилган. Ҳозир бироз кўтарилди - савдолар 490 атрофида ўтмоқда.
Москва айирбошлаш шоҳобчаларида доллар 105-180 рублдан, Астана айирбошлаш нуқталарида доллар 490-493 тенгедан сотилмоқда.
Халқаро пул ўтказмалари тизимлари барча курс рискларини ўтказувчи бўйнига юклаб ўта ноқулай курсларда ўтказма таклиф этмоқда. Бундай ҳолда ушбу тизимлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Ўзбек сўми долларга нисбатан барқарорлигини сақлаб турипти. Бугунги биржа савдоларида сўм долларга нисбатан ўртача 11 сўмга мустаҳкамланган.
@the_bakiroo