17K23Telegramda ochish
Россия рубли ва қозоқ тенгеси душанба учун тубини аниқлаб олди Москва биржаси савдолари тугаши арасида доллар/рубль 94 атрофида, Қозоғистон биржаси савдолари тугаши арафасида доллар/тенге 495 атрофида битимлар ўтди. Қозоқ тенгеси кун давомида ҳам, мана ҳозир глобал платформаларда ҳам ўзини анча дадилроқ тутмоқда. Ҳозир глобал бозорларда USD/KZT 490дан, USD/RUB 104 дан сотилмоқда. Яъни тенге мустаҳкамланмоқда, рубль регулятор қўллови ва интервенцияларсиз яна қуламоқда. Умуман олганда агар тунда қўшимча негатив омиллар пайдо бўлмаса, USD/RUB учун туб 100 атрофида, USD/KZT учун туб 490 атрофида шаклланди дейиш мумкин. Бугунги кун учун яна бир хулоса, рубль учун глобал бозорлардаги шу кунгача шаклланган ўрин энди йўқ, у энди халқаро бозор учун экзотик валюталардан бири бўлиб қолади. Рублнинг фаолият ҳудуди том маънода Россия ҳудудигача торайди. Албатта бу жуда ёмон, лекин кутилганидан кўра унча ёмон эмас. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin