37K666Telegramda ochish
Россиядан рубль жўнатиб Ўзбекистонда сўмга алмаштириб олиш маънога эга эмас. Кеча тушгача айрим платформалар орқали Россиядан рубль жўнатиб, уни рубль қабул қилаётган банкларда алмаштириб олиш маънога эга эди. Бугун бунинг ҳеч қандай маъноси қолмаган. Ҳурматли Россиядаги ватандошлар, Ўзбекистонга рубль жўнатиб ютаман, деб ўйламанг. Кўпроқ ютқазасиз. Мисол учун, банкларнинг айирбошлаш шоҳобчаларида рубль сотиш мумкин банкларнинг бугунги курслари: Азия-Алъянс банк: 1 рубль -70 сўм. Миллий банк: 1 рубль - 80 сўм. Капиталбанк 1 рубль - 79 сўм. Тенгебанк: 1 рубль - 70 сўм. Масалан, 10000 рубль жўнатган бўлсангиз, бу кўпи билан 800000 сўм бўлади. Долларга чаққанда бугунги сотиб олиш курси билан бу 73 доллар бўлади. Бошқача айтганда 1 доллар сизга 137 рублга айланмоқда. Бу энг яхши ҳолатда. Тўғри тушунинг, рубль курси фақат Россияда эмас, бутун дунёда, Ўзбекистонда ҳам тушиб кетган. Шошилманг, кутинг. Ваҳима вақтида қарор қабул қилманг. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin