Zarnigorbegim ⚜️ kanalidan
Кеча китоб олмоқчи бўлдим. Сотувчи бунақа нархда охирги сотишимиз, кейинги ҳафтадан нархлар икки баробар кўтарилади, деди. Нега, десам китоб чиқариш учун қоғоз ва бўёқлар Европадан келаркан. Евро кўтарилгани учун хомашё (китоб чиқарадиган) нархи ва логистика қимматга тушаркан.
Ваҳима қилаверманг, дейсизлар. Энди кундалик ҳаётдаги ўзгаришларни қаранг.
Доллар сотиб олиб бўлмаяпти. Олганингиз 135 энг арзони.
ВТБ сайти кечадан буён ишламаяпти, ҳисоб рақамига кириб бўлмаяпти ҳаттоки
Твиттер кетидан инстаграм, фейсбукка ҳам киролмаяпман энди, ишламаяпти. Ютуб секин очаяпти.
Четга пул чиқариш учун пул ўтказмалар ишламаяпти (россияликлар учун)
Уруш ҳақида Россия повесткасидан бошқа нарсани гапирганларга 15-20 йиллик жавобгарликлар билан пўписа қилинаяпти
Шулар ҳам ваҳима қилишга арзирмиди, тўғрими? Ваҳима қиладиган нарсанинг ўзи бор йўқ, дейсиз ва ҳақсиз. Бу гапиришларим ваҳима эмас, умидсизлик. Бор йўғи интернетсиз, девальвация марказида киритилган санкцияларнинг оддий қора халққа етиб келишини (яқин 6 ойдан кейин) кутиб ўтириш қолаётгани учун умидсизлик.
Ваҳима бирор нарсани ўзгартира олишга ишонганингизда мавжуд. Умидсизлик эса ундан кейинги, ишончсизлик билан келинадиган манзил
@zarnigor1